Жисмоний тарбия дарсларида ўқувчи - ёшларга миллий ҳаракатли ўйинларни ўргатишда халқ анъаналаридан фойдаланиш
NavDPIБизга маълумки халқ анъаналари, урф–одатларида ҳеч қандай қонунларда кўрсатилмаган ахлоқий нормалар мавжуд. Анъаналар ўзбек халқимизнинг асрлар давомида шаклланиб келган беқиёс тарихий қиёфасидир. Биз анъаналаримизни, урф–одатларимизни қанчалик чуқур ўргансак, улардан таълим истеъмолида мувофақиятли фойдалана оламиз. Халқ анъаналаридан таълим жараёнида фойдаланиш, ўқувчи–ёшлар ўртасидаги ўзаро муносабатларни бошқаради, алоқаларни мустаҳкамлайди, уларни муайян мақсадга ундайди.
Ўқувчи –ёшларимизнинг ҳаётда фаол йўл тутишини кўп жиҳатдан уларнинг маданий, марифий, маънавий ва жисмоний камолоти белгилаб беради. Айниқса тобора оммалашиб бораётган “Соғлом авлод учун” деб номланган шиорнинг тантанаси биз белгилаб олган мақсад ва вазифаларнинг ечимини ҳал қилиш билан бевосита боғлиқдир. Ҳозирги кунда мамлакатимизда ўтказилаётган ислоҳотларнинг самараси, уч босқичли “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва “Универсиада” каби спорт мусобоқалари ёшларимизни жисмонан етук, ахлоқан теран, маънан бой бўлиб шаклланишида етакчи ўрин эгаллаб келаётир. Миллий ҳаракатли ўйинларнинг яратилиши, бу бир киши фаолияти билан боғлиқ эмас. Аксинча уларни халқ яратган. Ўзбек халқимизнинг азалий урф–одатлари, маданий мероси, анъана ва умуминсоний фазилатлари билан бойитилган ва тўлдирилган.