avatar
Куч
615.24
Рейтинг
+225.88

Dilafruz Sidiqova

Мақолалар

Narkomaniyaga qarshi kurash – davr talabi

ОЎМТВ ҳузуридаги "Маънавият ва маърифат" маркази
Илм-фан

    Bugun  Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi huzuridagi “Ma’naviyat-ma’rifat” markazida Toshkent davlat texnika universiteti bilan hamkorlikda “Narkomaniyaga qarshi kurash – davr talabi ” mavzusida davra suhbati bo’lib o’tdi.


 


    Mazkur tadbirda, Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi huzuridagi “Ma’naviyat-ma’rifat” markazining direktori Murad Atamuratov va markaz mutaxassislari, Respublika OITS qarshi kurash markazi infeksionisti Abdurahimova Zulfiya, Toshkent davlat texnika universiteti “Ma’naviy axloqiy tarbiya ishlari” bo’yicha prorektor S.T. Saidolimov,  Toshkent vrachlar malakasini oshirish instituti narkologiya kafedrasi o’qituvchisi Furqat Baxramov, Toshkent davlat texnika universitetining Valeologiya o’qituvchilari Mirsharipova Zilola, Komilova Jamila va 120 nafar talaba-yoshlari faol ishtirok etishdi.


 


    Ushbu tadbirda Toshkent davlat texnika universiteti “Ma’naviy axloqiy tarbiya ishlari” bo’yicha prorektor S.T. Saidolimov kirish so’zi bilan tadbirni ochib berdi. U o’z nutqida “Narkomaniyaga qarshi kurash – davr talabi ” mavzusida nutq so’zlab, talaba-yoshlarni ogohlikka chorladi.



Юксак маънавиятимизнинг буюк сиймолари (Самарқанд вилояти ҳудудларида Ўрта асрларда яшаб фаолият кўрсатган буюк сиймолар ҳақида)

Блог им. didi88

    Халқимиз тарихида ифода этилган маънавий маданиятимизда ўз салохияти ва ўрнига эга бўлган ўлкалардан бири Самарқанд ҳақида, Самарқанд шаҳри ҳақида турли – туман ривоятлар, эпослар, ҳикоялар ва хатто афсонавий ҳикматлар яратилган. Ана шундай ҳикматлардан бири “Самарқанд сайқалур рухий замин аст...” каби кенг мазмунли фалсафий фикр асрлар оша халқ онгу – тафаккурида намоён бўлиб келмоқда. Бунинг учун манбавий асослар манбалар етарлича мавжуд, яъни Самарқанд ҳудудидан етишиб чиққан буюк сиймолар ўтмишда кўп бўлган. Бу алломалар Самарқандни, Самарқанд шаҳрини, унинг забардаст халқини жаҳонга танитган, жахон цивилизациясида Самарқанднинг муносиб ўрнини, жахон маданияти ривожланишидаги ролига эга бўлишига сабабчи бўлганлар, халқимиз миллий маънавий мероси ва қадриятларининг шаклланиб жаҳон халқлари маданий бойлигига айланишига салохиятли фаолият кўрсатиб, салохиятли меросий маънавий бойлик яратиб кетганлар кўп бўлган. Бу маънавий – маданий бойликлардан ҳозирги замон ва келажак авлод намуна олиб, маънавий юксак баркамол комил инсон бўлиб вояга етишишлари учун қулай имкониятлар яратиб кетган фозил инсон, буюк дахо, олийжаноб сиймолар кўп ўтган. Қуйида айрим буюк сиймолар ва уларнинг фаолияти, қолдириб кетган маънавий мерослари ҳақида қисман бўлсада фикр юритамиз.


 


    Жумладан, ўлкамизда VIII – XIX асрлар мобайнида китобхонларга маълум бўлган 2700 дан зиёд олиму – уламоларимиздан қарийб  60-70 фоизи Самарқанд ҳудудларида фаолият кўрсатиб, Ватанимиз заминида илму – фан тараққиёти, маънавий – маданий ва маърифий зиё нурларини тарқатган, ёш авлодга намуна бўлиб, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини мунаввар этган улуғ сиймолар бўлиб, улардан кўпчилиги ўз замонасининнг қомусий билимдонлари сифатида халқимизга танилганлар.



Маънавиятимизнинг тарихий илдизлари ва унинг ёшлар тарбиясидаги аҳамияти

Блог им. didi88

“Албатта, ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмайди”,- деган эди Президентимиз И.А.Каримов ўзининг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида.


 


    Дарҳақиқат халқимиз маънавиятининг тарихий илдиздари заминимизда яратилган қадимги тош битиклар, ривоятлар, афсоналар, ҳикоятлар ва достонларга, буюк даҳоларимиз ёзиб қолдирган илмий манбаларга бориб тақалади. Спитамен,  Алпомиш, Гўрўғли, Тумарис ва Широқ тўғрисидаги ривоят ва достонларда ватанпарварлик, мардлик, дўстлик, садоқат, вафо, халқ ва юрт озодлиги учун фидоийлик руҳи бадиий тасвирланган. Маънавиятимизнинг тарихий илдизлари диний дунёқарашлар ва уларнинг энг қадимги шаклларида ҳам ўз аксини топган. “Ота-боболаримизнинг асрлар давомида тўплаган ҳаётий тажрибаси, диний, ахлоқий, илмий, адабий қарашларини ифода этадиган бу каби тарихий ёдгорликлар орасида бундан қарийб уч минг йил муқаддам Хоразм воҳаси ҳудудида яратилган “Авесто” деб аталган бебаҳо маънавий обида алоҳида ўрин тутади” (Юксак маънавият – енгилмас куч”, 31-бет). Аждодларимизнинг қадимги китоби “Авесто”да халқимизнинг ўша даврдаги маънавияти, маданияти, урф-одатлари ва қадриятлари ёритиб берилган. “Авесто” Зардуштийликнинг асосий китоби бўлгани сабабли унда бу диннинг маънавий тушунчалар тизими ҳам ўз ифодасини топган. Асарда эзгулик, яхшилик, маънавий баркамоллик, ҳурфикрлик, инсонпарварлик каби хислатлар Ахурамазда қиёфаси орқали кўрсатилган. “Авесто”нинг туб маъно-моҳиятини белгилаб берадиган “Эзгу фикр, эзгу сўз, эзгу амал” деган тамойилни оладиган бўлсак унда ҳозирги замон учун ҳам беҳад ибратли бўлган сабоқлар борлигини кўриш мумкин. Ана шундай фикрлар, яъни эзгу ният, сўз ва иш бирлигини жамият ҳаётинининг устивор ғояси сифатида талқин этиш бизнинг бугунги маънавий идеалларимиз билан нақадар узвий боғлиқ, нечоғлиқ мустаҳкам ҳаётий асосга эга экани айниқса эътиборлидир.


 


Талаба ёшларни ватанпарварлик ва миллий мустақиллигимизга садоқат руҳида тарбиялашда Амир Темурнинг маънавий қарашлари

Блог им. didi88

    Мустақиллигимиз шарофати билан ҳаётимизнинг барча соҳаларида амалга оширилаётган покланиш аввало маънавиятимизда тобора кўзга ташланмоқда. Ёш авлодни ватанпарварлик, инсонпарварлик, миллатпарварлик руҳида тарбиялаш, таълим тарбия борасида миллий, умуминсоний қадриятлардан унумли фойдаланиш бугунги кундаги маърифий-тарбиявий ишларнинг асосидир.


 


    Бу борада ота-боболаримиз, айниқса, Темур ва темурийлар даври маънавиятининг роли муҳим ўрин тутади.


 


    Президентимиз И.А.Каримов айтганларидек, — “Амир Темур – халқимиз даҳосининг тимсоли, маънавий қудратимиз рамзидир. Амир Темурни англаш – ўзлигимизни англаш демакдир”.


 


    Биз бугун афсонавий аждодимиз, етти иқлим ҳукмдори деб ном олган музаффар ўзбек, буюк саркарда, соҳибқирон Амир Темурнинг номини буюк эҳтиром билан тилга оламиз. У умуминсоний тарихий шахс. Буюк давлатимиз асосчисидир.


 


Ёшлар тарбиясида оила маънавиятининг ўрни

Блог им. didi88

    Маънавият – фақат инсонга хос бўлган хусусиятдир. Маънавият билан туташ бўлгандагина одам фарзанди Инсон деган буюк ва шарафли номга муяссар бўлади. Лекин маънавият инсоннинг туғма хусусияти эмас. У – оилада, ҳаёт тажрибаси натижасидагина шаклланади ва ривожланади. Шу сабабли – И. Каримов маънавиятнинг ижтимоий моҳияти устида тўхталиб, у “Инсонга она сути, ота намунаси, аждодлар ўгити билан бирга сингади” деган чуқур фалсафий фикрларни илгари суради. Дарҳақиқат, маънавий баркамоллик, бешикдаги алланинг мазмунидан, болани кийинтиришу уни ҳалол луқма билан боқишдан бошланади. Бола тарбиясини доно халқимиз айтганидек, у ҳали туғилмасдан, ота, она ва бутун оила аъзолари ҳамжихатликда бошламоғи лозимдир.


 


    Оламда барча нарса жуфт – жуфт бўлиб яратилган. Жуфт бўлиб яшаш табиат қонунидир, лекин оила бўлиб яшаш барча махлуқотлар орасида фақат инсонларга хосдир.


 


    Оила – жамиятнинг   биринчи ва бирламчи буғинидир, заррачасидир. Жамият ана шу кичик зарралардан ташкил топади. Эр – хотин, икки тирик вужуднинг, икки оламнинг ўзаро иттифоқидан пайдо бўлган учинчи бир олам – бу оиладир.


 


Глобаллашиш жараёни, оммавий маданият ва шахс психологияси

Блог им. didi88

    Ҳаммамизга маълумки, ХХI аср ахборот технологиялар асридир. Техника, электроника ва шунга ўхшаш мураккаб технологияларнинг яратилиши инсон ва унинг бевосита кундалик ҳаётидаги муаммоларнинг кўпайиб бориши билан характерланади. Тан олиш керакки, бу техника ва технологиялар инсон хаётидаги мураккабликларни анча енгиллаштириб, бебаҳо ваҳтини тежашга сабаб бўлмокда. Ҳозирги жадаллашиш жараёни, тезкорлик даври бир сўз билан айтганда глобаллашиш инсониятга, жамиятга ўз психологик таъсирини ўтказмасдан қўймайди.


 


    Бу мавзуда сўз юритар эканмиз, авваламбор бизда, глобаллашишнинг ўзи нима? Унинг қанақа оқибатлари бор? У қандай юзага келади, унинг олдини олиш мумкинми? Унинг инсон психикасига таъсири қандай? Деган қатор саволлар туғилиш табиий.


 


    Глобаллашиш, ГЛОБАЛ – лотинчадан олинган бўлиб, умумий, борлиқни қамраб олувчи, барчага тааллуқли деган маънони англатади. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, глобаллашиш жараёни нафақат бизнинг шаҳримиз ёки мамлакатимизда, балки бутун дунё, жаҳон мамлакатларида кечаётган ҳодисадир.


Биз мустақилликка эришганимиздан кейин жаҳонда ривожланаётган мамлакатлар қаторига қўшилган эканмиз, дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалардан, яратилаётган кашфиётлардан, энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлиб туришимиз лозим. Бу янгиликлардан тезкорлик билан хабар топишимиз глобаллашиш натижасидадир. Демак, бизнинг мамлакатимизда ҳам бу жараён – глобаллашиш жараёни кечмоқда.


 


Ўрта асрнинг буюк кашфиётларини амалга оширган Хоразм Маъмун академияси олимларининг илмий мероси

ТТЕСИ

    Х асрларга келиб Хоразмнинг ҳукмронлари – Хоразмшоҳлар алоҳида ўрин тутади. Хоразмда, унинг қадимий пойтахти Котда (ҳозирги Беруний) 305 йилдан то 995 йилгача Африғийлар сулоласи ҳукм суради. Лекин 712 йилдан бошлаб Хоразмнинг иккинчи қадимги шаҳри Гурганч араблар томонидан қўйилган амирнинг қароргоҳи вазифасини бажаради. Бу амирлар алоҳида Ироқийлар сулоласини ташкил қилди. Иккала сулола ҳам Хоразмшоҳларнинг қадимги одати бўйича ўз саройларида маслаҳатгўй сифатида обрўли олимларни сақлаб турардилар.


 


    Али ибн Маъмун ана шундай оғир сиёсий муҳитда доно ва зукко маслаҳатчиларга мухтож эди. Унинг бахтига тоғаси Абу Наср ибн Ироқ ўз даврининг ўта билимдон олими эди. У тириклигидаёқ “ўз даврининг Птолемейи” деган лақабни олганди. Ундан ташқари Абу Наср,  Берунийни ўз хонадонида тарбиялаб, етиштирган. Ана шу икки сиймо туфайли Ироқийлар саройида илм аҳли учун идеал шароит яратилади. Бу икки шахс яқин ва ўрта шарқдаги кўплаб олимлар билан шахсий ёзишмада эдилар. Бунинг устига Х аср охирига келиб Сомонийлар сулоласига барҳам берилади. Ибн Ироқ ва Берунийнинг таклифлари билан 1004 йилдан бошлаб Нишопур, Балх ва Бухородан ва ҳатто араб Ироқидан ҳам олимлар Гурганчга кела бошладилар. Шу тариқа Гурганчда “Дорул ҳикма ва маориф” номини олган илмий муассаса тўла шаклланади. Бу илмий муассасада худди Бағдоддаги “Байт ал-ҳикма”даги каби илмнинг барча соҳаларида тадқиқот ва изланишлар олиб борилади. Беруний келтирган маълумотларга кўра, бу муассасада сурён ва юнон тилларидан баъзи таржималар ҳам бажарилган.



Ўрта асрнинг буюк кашфиётларини амалга оширган Хоразм Маъмун академияси олимларининг илмий мероси (давоми)

ТТЕСИ

   Хоразмшоҳ Маъмун ибн Маъмун академияси (“Мажлиси уламо”)да Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Абу Саҳл Исо ибн Яҳё ал-Журжоний ал-Масиҳий (ваф. 1011), Абу Наср ибн Ироқ, Абу Саид ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Мискавайх (ваф. 1030), Абу-л-Хайр Ҳаммор (Х аср), Абу Мансур ас-Саолибий, (961-1038), Аҳмад Муҳаммад ас-Сахрий (ваф. 1015), Маъмун ибн Маъмун (ваф. 1017), Абу Муҳаммад Ибн Хидр ал-Хўжандий, Зайнуддин Журжоний (IX-X), Абулкарим Зирғалий (IX-Х), Абу Абдуллоҳ Илоқий (ваф. 1038), Абу Абдуллоҳ ал-Биён ан-Найсабурий, (ваф. 1004) Аҳмад ибн Муҳаммад ас-Саҳрий ал-Хоразмий (ваф. 1015) ва бошқа олимлар ижод қилганлар. Улар фалсафа, математика, астрономия, руҳият, ал-кимё, мантиқ, тиббиёт, тарих, тилшунослик, педагогика (бола тарбияси), адабиёт, мусиқа, география, геодезия, топография, механика сингари турли фан соҳалари билан шуғулланишган.


 


    Абу Наср Мансур Али ибн Ироқ — Берунийга устозлик қилган буюк математик, астроном. У хақда атоқли математик, шоир ва астроном Умар Хайём “Математика  билан шуғулланганлар ичида энг улуғи”, -деган эди. Ибн Ироқнинг “Ал-Мажистий аш-Шоҳий” (“Подшоҳ ал-Магести”,) “Рисала фи жавоб масаил ал-хандаса” (“Геометриядан саволларга жавоб”) ва бошқа асарлари маълум.


 


В.В.Бартольд тадқиқотларида Бухоро шаҳри тарихий топографиясининг ўрганилиши

Buxoro davlat universiteti jamoaviy blogi

    Бухоро Самарқанддан фарқли ўлароқ қадимда қаерда ташкил топган бўлса, ҳозир ҳам шу ерда қад ростлаб турибди. Охирги минг йил ичида тез-тез бўлиб турган кўчманчи ва босқинчиларнинг ҳужумларига қарамасдан ҳатто шаҳарнинг плани ҳам ўзгармаган. В.В.Бартольднинг Бухоро шаҳрининг топографияси хусусида илгари сурган ушбу ғояси кейинги давр археолог ва тарихчилари томонидан ўз тасдиғини топди.


 


    В.В.Бартольд  бу билан чекланиб қолмасдан Бухоро шаҳрининг пайдо бўлиши динамикаси масаласида аниқ маълумотлар берган. Масалан, Сомонийлар даврига келиб шаҳарнинг 3 қисмга яъни, (Арк) қаср — кўҳандиз (форсчада эски шаҳар, арабчада қисқартириб кандиз сифатида ҳам ёзилган), шаҳристон ва работлардан иборат бўлганлигини ёзади. Кўҳандиз қадим замонлардан ўз ўрнини ўзгартирмаган.  Истаҳрий ва Наршахийларнинг асарларига таянган ҳолда, В.В.Бартольд Аркнинг барпо этилиши ҳақида гапирар экан, унинг қурилиши ўзгача бўлганлигини ёзади. Аркнинг икки дарвозаси бўлиб, ғарбий-Регистон ва шарқий -Жомеъ масчиди дарвозаси деб аталган. Наршахий шарқий дарвозани Ғуриён деб атайди.  XII асрда ғарбий дарвоза “Дарвозайи алаффурушон” ёки “Каҳ фурўшон” номлари билан аталган.


 


Жамият тараққиётини таъминлашда баркамол инсоннинг ўрни ва рoли

Buxoro davlat universiteti jamoaviy blogi

    Биз биламизки, баркамол авлодни тарбиялаш  инсониятнинг энг ёрқин орзуси бўлиб келган, бирок дунё халқларининг барчаси ҳам бу ҳақда ўйлайвермаган. Чунки, бундай орзудаги инсонлар азалий маърифатга, маданиятга мансуб бўлган  юртларнинг донишмандлари энг мўътабар зиёлилари, ҳукмдорлари ҳисобланганлар. Уларнинг орасида Ўзбекистон деб аталмиш муаззам заминимизда яшаган аждодларимизнинг ўз ўрни бор.


 


    Баркамол авлодни тарбиялаш орзусига ўз тарихимиздан жуда кўп далиллар келтиришимиз мумкин. Масалан, Ал-Фаробийнинг ,, Фозил одамлар шаҳри”асаридаги баъзи бир ғояларни айтиб ўтар эканмиз, фозил инсон ўз давлатининг барча қонун-қоидаларини яхши билади, унга амал қилади. Ўз касбининг устаси, лозим бўлганда Ватани учун жонини фидо қилади.


 


Мамлакатимизни модернизациялаш жараёнида ижтимоий ҳамкорлик ғояларининг ўрни

Buxoro davlat universiteti jamoaviy blogi

     Бугун мустақил Ўзбекистон ижтимоий плюрализм, ҳаётни эркинлаштириш, мулкнинг турли шаклларига тенг ҳуқуқлиликни қонуний кафолатлаш йўлидан бормоқда. Миллий истиқлол мафкурасининг ижтимоий ҳамкорлик ғояси турли партия, дин қатламига мансуб хилма-хил, жамият аъзолари қарашларидаги табиий ранг-барангликни уйғунлаштиради ва умумий тараққиёт манфаатларига бўйсундиришга хизмат қилади.


 


    Ижтимоий ҳамкорлик бу кўпгина маънавий омилларнинг  мажмуасидан ташкил топган категория бўлиб, у ижтимоий ҳаётда фаолият кўрсатаётган инсонларнинг ижтимоий тараққиёт масалаларини ҳал қилишдаги бирдамлигининг кўринишидир. Мустақил Ўзбекистоннинг ривожланган, кучли ва қудратли бўлиши учун жамиятимиз ҳаётининг барча соҳаларида барқарорликка эга бўлиш лозим. Бунинг учун миллий қадриятлар асосида шаклланган бирдамлик туйғулари билан уйғунлашган инсонларнинг ўзаро ҳамкорлиги ўта муҳим маъно касб этади. Бу тушунча қонунийлик, ўзаро ҳурмат, тенглик, алоқадорлик, дахлдорлик, ўзаро манфаатдорлик каби демократик қадриятларни ифода этар экан, бу тамойиллар биз қураётган жамиятимиз олдида турган бугунги кундаги долзарб вазифалардан бири эканлигини ҳаётнинг ўзи кўрсатиб турибди.



Yosh internet jurnalistlari Media-konferensiyasi.

Блог им. didi88

    Yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirishga qaratilgan chora-tadbirlar doirasida barkamol avlodni yetishtirishga qaratilgan keng miqyosdagi loyihalar amalga oshirilmoqda. Shu borada Yosh Internet Jurnalistlari Media-koferensiyasi bu ── hozirda faoliyat yuritayotgan va bo’lajak mutaxassislarning on-line jurnalistikaning dolzarb mavzularidagi jonli muloqotidir.


    Bu tadbirni o’tkazishdan maqsad talabalarga axborot kommunikatsion texnalogiyalari sohasini o’rganishga o’z hissalarini qo’shishga imkon berish, O’zbekistonda Internet –jurnalistikani rivojlantirish hamda Internetni kelajagi porloq OAV sifatida ommaviylashtirishdan iboratdir.



Айний таваллудининг 135 йиллигига Устоднинг обод абадияти (1 Қисм)

Блог им. didi88

    Садриддин Айний 76 йиллик умри давомидаги илмий-ижодий, ижтимоий-маънавий фаолияти билан элу юртида устод мартабасига эриша олган эди, каттаю кичик замондошларининг барчаси унга устод деб мурожаат қилишарди. Бу ёруғ олам билан видолашганига эса биркам олтмиш йил тўлаётир, лекин халқимиз, мана, 135 йил бўлибдики, уни ҳамон устод дея тилга олиб, мўътабар хотираси ва номини эъзозлаб келмоқда.


 


    Садриддин Айний 1978 йилнинг 15 апрелида Бухоро амирлигидаги Ғиждувон туманига қарашли Соктаре қишлоғида ҳунарманд уста Саидмурод ва уй бекаси, асли Шофиркон туманига қарашли Денов қишлоғининг Маҳаллаиболо гузаридан бўлган Зеваройлар оиласида туғилди. У “Қисқача таржимаи ҳолим” асарида ота-онаси ва уларнинг касб-корлари ҳақида шундай маълумотни келтиради: “Отамнинг икки таноб ери бўлиб, ундан олинган ҳосил оиламизни тўйғиза олмасди. Бинобарин, отам оиланинг кийим-кечаги учун тўқувчилик билан шуғулланар ва тегирмон чархи ясаб сотар эди.


 


Айний таваллудининг 135 йиллигига Устоднинг обод абадияти (2 Қисм)

Buxoro davlat universiteti jamoaviy blogi

    Садриддин қайси мадрасада ўқимасин ёки қайси мударрисдан сабоқ олмасин – қунт билан ўқиди, гоҳ оч, гоҳ юпун бўлишига қарамай мустақил ўқишга айрича журъат билан ғайрат кўрсатди. Ўша замонда мадрасаларда, Айний иқрорича: “қуйидаги илмлар ўқитиларди: араб тилининг сарфу наҳви, мантиқ, ақоидий исломий (илми калом),  ҳикмат (табиий ва илоҳий), фиқҳи исломий (таҳорат, рўза. Жаноза, ҳаж, закот, никоҳ, талоқ, савдо-сотиқ, қул сақлаш ва озод қилиш каби масалаларни, ибодатга ёки мусулмонлар жамияти орасида) бўладиган муносабат ва муаммоларга оиддирлар.” (Қаранг: Асарлар, 8 жилдлик, 5-том, 165-б.) Шунингдек, мадрасаларда ҳисобни, умуман математикага оид дарсларни ўқишни истаган талаба бу фаннинг мутахассисини топиб, унинг олдида ўқирди. Адабиётни истаган одам, у билан хусусий тарзда шуғулланарди.” (Ўша жой). Мадраса таълими тизимида китобдан китобга кўчиш амалиёти етакчи эди. Бир китобни тўла ўқиб-ўрганиб, имтиҳон топширгач, кейингисига ўтиларди. Айтайлик, “Шаҳри мулло” дарси тугагандан кейин, талаба дарсхонада мантиққа оид “Шамсия”нинг шарҳи бўлган “Ҳошия” номли китобни ўқир ва шу орада “кунжаки домла” олдида илми каломга оид бўлган “Ақоида Насафий” номли китобчани ҳам ўқиб, ёдлаб оларди. “Ҳошия” дарсига бир йил сарф бўлиб, сўнгра дарсхонада Алломаи Тафтазонийнинг асари шарҳи “Ақоида Насафий” дарси бошланар ва одат бўйича бу дарсга тўрт йил сарф бўларди. Мантиқ ва илми каломга оид “Таҳзиб” китоби икки йил, ҳикмати табиий ва илоҳийга оид “Ҳикматул — айн” китоби ҳам икки йил ўқилиб, уларнинг ҳар иккисига тўрт йил кетарди” (Ўша жойда, 166-167-б.) Айний шу хилда узоқ муддат давомида мадраса сабоғини олди. Айниқса, мумтоз адабиётни, Рўдакий, Абу Али ибн Сино, Саъдий Шерозий, Ҳофиз Шерозий, Абдураҳмон Жомий, Алишер Навоий, Абдулқодир Бедил асарларини айрича рағбат билан ўқиб ўрганди, айни чоқда ўзига замондош бўлган Аҳмад Дониш ва унинг адабий мактаби намояндалари Шарифжон Маҳдум, Абдулқодир Савдо, Шамсиддин Шоҳин, Қурбонхон Фитрати Вардонзеҳий, Ҳайрат ва бошқалар ижодиёти намуналарини ҳам қизғин мутолаа қилди, улар билан мушоираларда қатнашди. Бундай ижтимоий-ижодий ҳаёт бағрида ўзи ҳам ижод қила бошлади. У тахминан 15-16 яшарлигида –1894 йилдан эътиборан шеърлар ёза бошлаган. Дастлабки асарларига “Сафлий”, “Муҳтожий”, “Жунуний” тахаллусларини қўллаган, бу билан ўша даврдаги ижтимоий мавқеини ҳам, қисман бўлсада, ифодалашга уринган. Лекин вақт ўтгани сайин у ўз ижодкорлик истеъдодини қадрлашни англаб етди. Шу муносабат билан у “Қисқача таржимаи ҳолим” асарида қуйидагиларни ёзганди: “Менинг шеър ёзишимни эшитиб, тахаллусим ва унинг маъносини сўрай бошладилар. Бу сўроқлар менинг жонимга тегди. Маъноси кўп бўлган сўз топиб тахаллус қилмоқчи бўлдим. Шу мақсад билан луғат китобини варақлар эдим, кўзим “айн” сўзига тушди. Луғатда бу сўзнинг 48 хил маъноси кўрсатилган эди. Энг муҳимлари, чунончи, шулар: 1) кўз; 2) булоқ; 3) офтоб ва яна бошқалар. Мен бу сўзнинг кўз ва булоқ маъноларига нисбат бериб, ўзимга “Айний” тахаллусини қабул этишга қарор қилдим. Шундан кейин кимки мендан тахаллусимнинг маъносини сўраса, “48 маъноси бор”, луғатларни қидириб ўзингиз топиб олинг” деб жавоб қайтарадим. Бу жавоб ахмоқларни тинчитувчи ғалаба жавоб бўлар эди”.



Дарсликлар нуқсонлардан холи бўлса...

Buxoro davlat universiteti jamoaviy blogi

    Кейинги йилларда ҳукуматимиз томонидан узлуксиз таълимнинг барча босқичларида янги авлод дарсликларини яратишга алоҳида эътибор берилиб келинмоқда. Жумладан, бошланғич синф дарсликлари ҳам шулар жумласидандир. Дарсликларнинг сифати ҳақида кўп гапирилганиданми? ёхуд айрим дарслик “муаллифлари”нинг этиборсизлигиданми бошланғич синф “Алифбе”, “Она тили”, “Ўқиш” дарсликларида кўзга ташланадиган нуқсонлар кўплаб учрайди. Аввало, бошланғич синф учун дарслик тузаётган муаллифлар бошланғич таълимнинг ўзига хос хусусиятини эътиборга олиши талаб этилади. Дарсликларимизга шундай назарий билимлар киритилганки, уни 7-11 ёшли бола, ҳатто 13-14 яшар бола ўзлаштиришга қийналади. Бундай ҳолат узоқ давом этмаслиги лозим. Шу ўринда бугунги кунда таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумий ўрта таълим мактабларининг 2-синф дарслиги хусусида фикр юритмоқчиман.



Она тили дарсларида тил ва тафаккур муносабатлари

Buxoro davlat universiteti jamoaviy blogi

    Инсон тафаккур воситасида табиат ва жамиятдаги нарса-ҳодисаларнинг ўхшаш ва фарқли томонларини ажратади, уларни таққослайди, таҳлил ва синтез қилади. Булар тил воситасида реаллашади, кишилар учун тушунарли бўлади.


 


    Фикрлаш жараёнида абстракциялаш ва умумлаштиришнинг роли катта. Абстракциялаш ва умумлаштириш билан узвий боғлиқ бўлган нутқ инсоннинг ҳақиқатни энг юксак даражада инъикос этишини таъминлайди. Абстракциялаш ва умумлаштириш билан узвий боғлиқ бўлган иккинчи сигналлар тизими моддий борлиқни инъикос этишнинг энг юксак даражаси бўлиши билан бирга, инсоннинг нерв фаолиятини, унинг бутун ҳатти-ҳаракатини бошқаришнинг ҳам энг юксак регуляторидир.


 


    Тил ва тафаккурнинг ўзаро боғлиқлиги тўғрисидаги таълимотга таяниб, қуйидаги педагогик хулосалар чиқарилади:


 


    1.Тил ва тафаккур ўзаро диалектик боғлиқ. Қурилаётган бинонинг деворлари ғиштлар ёрдамида бунёд этилганидек, фикрлашнинг ҳар бир босқичи сўз-гаплар воситасида мустаҳкамланади. Демак, ўқувчиларнинг сўз бойлигини ўстириш мактаб таълимининг асосий вазифасидир.


 


    2.Тилга оид билимларни ўзлаштириш натижасида ўқувчилар сўз, сўз бирикмаси ва гапни тўғри ишлатиш сирларини билиб олади. Бу ўқувчи нутқининг, шунингдек, улар тафаккурининг ҳам баркамоллигини кўрсатади.


 


    3.У ёки бу мавзу доирасида ҳосил қилинган билимларнинг ёроқлилиги ўқувчининг шу билимларини ўз сўзлари билан айтиб бера олиш даражасига кўра белгиланади. Шу туфайли машғулотларда ўқувчиларга кўпроқ ёздирилади, ўқитилади, гапиртирилади.



Айний таваллудининг 135 йиллигига Устоднинг обод абадияти (3 Қисм)

Buxoro davlat universiteti jamoaviy blogi

    Қиссада ХХ аср бошида Бухоро амирлигида меҳнат аҳлининг бой-феодаллар, амир амалдорлари, судхўрлар зулми остида шафқатсиз эзилганлари юксак сатрлар билан акс этилган. Унинг бош қахрамони Исматулла Қори реал шахс бўлиб, текинхўрликда,  исқиртликда, хасисликда тенгсизлигидан Қори Ишкамба лақабини олган. У шу даражада зиқнаки бутун умри давомида ифлослик, ҳийла-найранг,  исқиртлик билан тўплаб банкка қўйган пули амирлик салтанати қулатилиб, миллийлаш тирилганини эшитибоқ, юраги ёрилиб ўлади. Айний бу рамзий детал орқали жонидан ҳам бойлигини азиз билган Қори Ишкамба каби ижтимоий типларнинг фожеъ қиёфасини очаркан, бундай типларнинг йўқолиши туфайли янги ижтимоий ҳаётнинг бошланганига ҳам ишора қилади. Севимли халқимиз севиб ўқиган бу асар инсценировкаси асосида Тожикистон давлат драма театри саҳналаштирилган томошани устод Айнийнинг ўзи кўрган эди. Кейинчалик бу асар асосида тожик фильм студияси “Судхўрнинг ўлими” бадиий фильмини яратдики, бу фильм узоқ йиллар давомида экранларда муваффақият билан намойиш қилинди. 2010 йилда ўзбек драма театри ҳам бу асарга мурожаат этиб, Ш.Ризаев ёзган саҳна асари асосида режиссёр Б.Йўлдошев ва бетакрор О.Атоевлар ҳамкорликда “Бухоро” спектаклини яратди. Қолаверса, қисса, тожик адабиётшунослари маълумотига кўра, жаҳон халқларининг 47 тилига ўгирилиб,  қайта-қайта чоп қилиниб келинмоқда. Фақат рус тилида ҳозирга қадар 10 мартадан зиёд чоп қилинди, жаҳон миқёсида унинг умумий нашри адади миллион нусхадан ошиқдир.


 


Teaching writing effectively

Buxoro davlat universiteti jamoaviy blogi

    Consider the hours of English instruction devoted to subjects and predicates, fragments, run-ons, prepositional phrases, subordinate clauses, participles, topic sentences, supporting details, closing sentences, and other grammatical jargon, all of which is taught with the noble intention of improving the composition skills of our students. For the most part, the result is the same: We’ve spent three weeks on a writing unit and they still don’t know what a topic sentence is! Consider the anguished and frustrated student who, when seeing each of his written assignments splattered with red ink, reaches the tragic misconception that “I can’t write, so why bother?” This is the most tragic result of our ineffective methods of teaching writing.


 


    The modern approach to the teaching of writing involves a combination of the communicative approach and the process approach to writing. It is based on three assumptions:


 


1.    People write to communicate with readers.


2.    People write to accomplish specific purposes.


3.    Writing is a complex process.


 


    Thus, writing is seen as a communicative act. Students are asked to think of their audience, the reader, and their purpose of writing. Meaning is stressed, rather than form. And writing is seen a process, which can be divided into three stages: prewriting, composing, and revision. Students are trained to use the methods that good writers use in writing.


 


    Students need to think about the interests, knowledge, and abilities of the people they are writing for and the purpose for which they are writing. They need to learn the value of writing several drafts and developing their ideas.



Shodiya To'xtayeva "Mehr muhabbat borki hayot go'zal"

Блог им. didi88

   «UZINFOCOM» kompyuterlashtirish va axborot texnalogiyalarini rivojlantirish markazi qoshidagi «Ziyonet» bo’limida kuni kecha Shodiya To’xtayeva bilan ijodiy uchrashuv bo’lib o’tdi. Ushbu ijodiy tadbirda ko’plab mehmonlar va aktrisaning chinakam ihlosmandlari, jurnalistlar ishtirok etishdi.


 


   Ushbu tadbirni tashkillashtirgan O'zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi, UZINFOCOM axborotlashtirish markazi, Oliy va o’rta maxsus ta’lim vazirligi huzuridagi “Ziyonet” bo’limi boshliqlari, xodimlari, O’zbekistonda ayollar orasida shaxmat bo’yicha birinchi Xalqaro grossmeyster Nafisa Mo’minova, uning otasi  Alisher  Mo’minov, OAV larida yoritish uchun «O’zbekiston adabiyoti va san’ati» gazetasidan  jurnalist Gulchehra Umarova, «Turkiston-press axborot agentligi», «O’zbekiston milliy radiokanali» dan jurnalistlar qatnashishdi,  shuningdek, Toshkent kimyo-texnalogiyalari  instituti talabalari, O'zbekiston davlat jahon tillari universiteti talabalari ham ishtirok etishdi.


 



"Ta'lim va mutaxassislik-2013" xalqaro ko'rgazma

Блог им. didi88

    2013 yilning 28-29 mart kunlari poytaxtimizdagi Yoshlar ijod saroyida “Kelajak ovozi” Yoshlar tashabbuslari markazi, Yoshlarni ish bilan ta’minlashga ko’maklashish markazi, Education Voyage Agency, Karyera+  va “Rossottrudnichestvo”ning O’zbekistondagi vakolatxonasi hamkorligida tashkil etilayotgan “Ta’lim va mutaxassislik-2013” (Education & Job) ko’rgazmasi bo’lib o’tdi. Ko’rgazma Fond Forum va O’zbekiston Respublikasi oliy va o’rta maxsus ta’lim Vazirligi ko’magida amalga oshirilmoqda.


   


    Ko’rgazmada dunyodagi yetakchi oliy o’quv yurtlar vakillari hamda horijiy vakolatxonalari, shuningdek, ko’plab yirik ish beruvchi tashkilotlar ishtirok etdilar. Tadbirga tashrif buyurganlarning asosiy qismini 14 yoshdan 35 yoshgacha yoshlar tashkil qiladi.